08:24 / 10.05.2020
4 163

Тожикистонда бир суткада яна 90 кишида коронавирус аниқланди, 6 киши вафот этди

Тожикистонда бир суткада яна 90 кишида коронавирус аниқланди, 6 киши вафот этди
Фото: Asia-Plus
Тожикистонда 8 май куни кечаси коронавирусга чалинганлар сони 90 кишига кўпайди, беморларнинг 6 нафари вафот этди, деб хабар бермоқда Asia-Plus мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.
Шундай қилиб, мамлакатда касалланганларнинг умумий сони 612 нафарга етди, беморларнинг 20 нафари вирус қурбони бўлди.

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларида айтилишича, 9 май кечки пайт ҳолатига кўра, 4 738 киши тиббий муассасаларда кузатувга олинган. Сўнгги суткада 452 киши ётқизилган. Шунингдек, тиббий текширувлардан кейин касалхоналардан 522 кишига жавоб берилган. Бир кун аввал бу кўрсаткич 420 кишини ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистонда коронавирус билан касалланиш бўйича дастлабки ҳолатларнинг қайд этилгани 30 апрелда эълон қилинган: Соғлиқни сақлаш вазирлиги 15 нафар одамнинг COVID-19’га чалинганини хабар қилган. Уларнинг 10 нафари Сўғд вилоятида, 5 нафари эса Душанбеда экани айтилганди.

Аввалроқ ЖССТнинг Тожикистондаги вакили ўз лавозимини тарк этишини маълум қилганди. У Тожикистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари йўқлиги ҳақидаги маълумотларни шубҳа остига олмагани учун кескин танқидларга учраган. Натижада Тожикистонда коронавирус билан боғлиқ дастлабки ҳолатлар ЖССТнинг Европа офиси миссиясининг мамлакатга келиш вақти билан бир пайтда аниқланди. Мазкур миссия айни пайтда Тожикистонда бўлиб турибди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тожикистонда бир суткада яна 90 кишида коронавирус аниқланди, 6 киши вафот этди