date
views 2 223

Вирус таҳдиди остидаги дунё қайта очила бошлади

Вирус таҳдиди остидаги дунё қайта очила бошлади
Фото: REUTERS/Antonio Parrinello
Ўтган ҳафта давомида дунё миқёсида коронавирус юқтириб олаётганларнинг кунлик кўрсаткичи 2-3 фоизга ўсиб борди. Март ойи ўрталарида эса бу кўрсаткич 13 фоиз эди.
Дунё лидерлари ва турли ташкилотлар коронавирусга қарши вакцина топиш учун 8 миллиард доллар ажратди – уларнинг кўпчилиги вакцина топилса, ундан ҳеч бир давлат қуруқ қолмаслигидан умид қилмоқда, дейилади Жаҳон иқтисодий форуми сайтидаги мақолада.

Италия – вирус тарқалиши туфайли оғир вазиятда қолган давлатлардан бири. Бу ерда салкам 2 ойлик карантиндан сўнг, 4,5 миллион одамга ишга боришга рухсат берилди. Қурувчилар ҳам қайта иш бошлашди, қариндошлар эса кўришиш имконига эга бўлди.

Италиялик аёл Мария Галлуззо 3 ёшли неварасини 8 ҳафта деганда биринчи марта кўргани, Римдаги парклардан бирида уни завқ билан сайр қилдириб юрганини айтади.
Италия бош вазири Жузеппе Конте 30 мингдан ортиқ қурбон берган мамлакат «ҳануз пандемия қўрқуви ичида» қолаётганини айтди.

Италия статистика идораси берган маълумотга кўра, Covid-19 ташхиси қўйилмасдан вафот этган ёки соғлиқни сақлаш тизими ҳаддан ортиқ банд бўлиб қолгани туфайли тиббий ёрдам ола олмай ҳаётдан кўз юмганлар сони тахминан 11600 нафарни ташкил этади.

Ҳозир ҳам Италияда бир жойда йиғилиш тақиқланган. Кўплаб дўконлар 18 майгача ёпиқ бўлади. Мактаб, кино ва театрлар қачон очилиши номаълум.

«Ҳаммаси изига тушаётгани яхши, лекин дунё бутунлай ўзгарган. Ҳаммасини жуда кеч бошладик, деган ташвишдаман. Мамлакат вируснинг иккинчи тўлқинига дош бера оладими ёки йўқми, билмадим», – дейди Римда умумий овқатланиш соҳасида ишловчи аёл Жанлука Мартуччи.

Дунё бўйича вирус юқтириш ва ўлим кўрсаткичлари бўйича биринчи ўринда турган АҚШнинг айрим штатлари ҳам бизнесга чекловларни енгиллаштирмоқда.

Фото: REUTERS/Megan Jelinger
Шу билан бирга, The New York Times нашрининг ҳукуматдаги манбаларига таяниб ёзишича, май ойи охирига бориб америкаликларнинг коронавирус туфайли кунлик ўлим ҳолати 3 мингга чиқиши кутилмоқда. Ҳозир вирусдан АҚШда кунига ўртача 2 минг киши қурбон бўляпти.

Оқ уй расмийлари ўз нутқларида тез-тез иқтибос келтирадиган Вашингтон университети тадқиқотлари мамлакатда ўлимлар сони ҳали юқори суръатда ортишда давом этиши ва 4 августгача 135 мингдан ошишини кўрсатмоқда. Ҳозирда қурбонлар сони 80 мингга етган.

Нью-Йорк губернатори Андрей Кумо шаҳарда ишлаб чиқаришнинг қурилиш ва бошқа шу каби вирусдан камроқ зарарланган тамроқларига иш бошлашга рухсат берди.

«Қайта очилиш» дунёнинг бошқа ерларида ҳам кузатилмоқда: Испания, Португалия, Бельгия, Финландия, Нигерия, Ҳиндистон, Малайзия, Таиланд, Исроилда ҳам заводлар, қурилиш тармоқлари, парклар, кутубхона ва сартарошхоналар очилмоқда.

Ўтган ҳафта давомида дунё миқёсида коронавирус юқтириб олаётганларнинг кунлик кўрсаткичи 2-3 фоизга ўсиб борди. Март ойи ўрталарида эса бу кўрсаткич 13 фоиз эди.

Сартарошлар, хўжалик моллари ва бошқа дўконлар Испанияда ҳам қайта очила бошлаган. Ла Лига клублари июнь ойидан ўйинлар қайта бошланиши мумкин, деган умидда машғулотларни бошлашмоқда.

Худди шундай чекловлар юмшаши Португалия, Белгия, Ҳиндистон ва Исроилда ҳам кузатилмоқда.
Буюк Британияда эса ҳали пандемия ўз чўққисига чиқиб улгурмагани айтилмоқда.

Япония фавқулодда вазият режими 31 майгача сақлаб қолинади.

Фото: REUTERS
Дунё бўйлаб одамлар янги нормал ҳаётга мослашмоқда. Масалан, АҚШ олий судида биринчи марта телеконференция орқали иш олиб борилди ва жараён жонли эфирда намойиш этилди.

Рим кўчаларига эса машиналар шовқини қайтган: автобуслар, енгил машиналар, мотоцикллар тонгги қатновларни ташкил қилмоқда. Шундай бўлса-да, кўчалар унчалик тиғиз эмас, одамлар ҳам масофа сақлашга ҳаракат қилмоқда.

Ливан пойтахти Байрутда эса ресторанлар очиляпти, бироқ масофа сақланиши учун улардаги столларнинг 70 фоиздан кўпи олиб қўйилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Вирус таҳдиди остидаги дунё қайта очила бошлади