19:20 / 10.05.2020
2 884

Илон Маск АҚШ собиқ меҳнат вазирини русча ҳақорат қилди

Илон Маск АҚШ собиқ меҳнат вазирини русча ҳақорат қилди
SpaceX ва Tesla компаниялари раҳбари Илон Маск АҚШ собиқ меҳнат вазири Роберт Райхни рус тилида аҳмоқ (идиот) деб атади.
Америкалик тадбиркор Роберт Райхнинг коронавирус пандемияси даврида Маскни ишчиларининг соғлиғи қизиқтирмаслиги ҳақидаги баёнотига шундай муносабат билдирган.

Илон Маск одамларни ишдан маҳрум қилиш билан таҳдид қилмоқда, агар унга уларнинг соғлиғини хатарга қўйишга имкон беришмаса. Капитализм унинг энг ёмон кўринишида”, - дея ёзган Райх Twitterʼда.

Идиот (аҳмоқ)”, - дея русча жавоб қайтарган америкалик ишбилармон. Кейинроқ Маск Райхни “зерикарли аҳмоқ” деб атамоқчи бўлганига аниқлик киритган.

​Гап Маскнинг Tesla компанияси штаб-квартирасини АҚШдаги коронавирус пандемияси туфайли жорий қилинган кескин чоралар Калифорния штатидан кўчириши ҳақида бормоқда. Tesla заводи жойлашган Аламеда округида ўзини ўзи яккалаш режими май охирига қадар узайтирилган. Завод коронавирус тарқалиши таҳдиди туфайли 23 март куни вақтинчалик ёпилган эди.

Аввалроқ Маск янги коронавирус туфайли АҚШнинг катта қисмида жорий этилган чоралар жуда кескин ва инсон ҳуқуқларини бузишини маълум қилган эди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Илон Маск АҚШ собиқ меҳнат вазирини русча ҳақорат қилди