22:20 / 10.05.2020
3 679

Хитойлик олим коронавируснинг энг хавфли хусусиятини ошкор этди

Хитойлик олим коронавируснинг энг хавфли хусусиятини ошкор этди
Фото: Reuters
SARS-CoV-2 коронавирусининг юқори даражадаги юқимлилик хавфи COVID-19 касаллигини келтириб чиқарадиган энг зарарли хусусиятларидан бири эканлиги айтилди. Бу ҳақда хитойлик вирусолог, профессор Чжун Наньшань «Хуаньцюван» порталига маълум қилган.

Профессорнинг айтишича, SARS-CoV-2 мавсумий грипп, ЎРВИ ёки MERS коронавирусидан кўра тезроқ ва енгилроқ тарзда юқади. Шу сабабли ушбу инфекцияга қарши курашда 4 асосий тамойилга амал қилиш лозим: ҳимояланиш, инфекцияни эрта босқичда тезкор аниқлаш, диагностика қилиш ва изоляцияни барвақтроқ амалга ошириш талаб қилинади, деган Чжун Наньшань.

Муддатидан аввал ҳимояланиш — бу тиббий ниқоб, қўлқоп тақиш, қўлларни тез-тез ювиш ва ижтимоий масофаланишга риоя қилиш. Ушбу чоралар одамни ҳимоя қилади, сабаби коронавирус бевосита мулоқот ва турли буюмларни ушлаш, улардан фойдаланиш оқибатида юқади.

Инфекцияни дастлабки босқичда аниқлашда одамлар тўпланадиган жойларда иситмани ўлчашни йўлга қўйиш талаб қилинади. Шунингдек, шубҳали белгилар намоён бўлганда зудлик билан шифокорларга мурожаат қилиш лозим. Бундай белгиларга иситма, қуруқ йўтал ва аввал кузатилмаган кучли чарчоқ киради.

Диагностика қилиш касалхоналарда коронавирусга чалинганлар ва одатий беморларни бир-бирига аралаштириб юбормасликни таъминлайди. Профессор бунинг учун амбулатор шароитларда тадқиқотлар ўтказиш зарурлигини қайд этди.
Эрта изоляция қилиш эса соғлом одамларнинг касалланганлар билан мулоқотлари сонини кескин камайтиради.

Аввал АҚШда олимларнинг SARS-CoV-2 коронавируси одамлар орасида тез тарқалишининг сабаби унда бошқа коронавируслар SARS-CoV-1 — атипик пневмония вируси ва HCoV-HKU1 зарарсиз одам коронавирусининг геномлари мавжудлиги эканини аниқлаганди. Атипик пневмония вируси унча хавфли эмас, бироқ ўта юқумли ва юқори леталлик даражасига эга, HCoV-HKU1 эса аксинча, ўта юқумли, бироқ деярли хавфсиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойлик олим коронавируснинг энг хавфли хусусиятини ошкор этди