00:09 / 11.05.2020
3 098

Шотландияда ноёб оқ рангли олмахон суратга олинди

Шотландияда ноёб оқ рангли олмахон суратга олинди
Шотландиянинг Данкелд шаҳри Перт-энд-Кинросс округида яшовчи фотограф ноёб оқ рангли олмахонни суратга олди. Daily Mail нашри ноодатий жониворнинг суратларига эътибор қилди.
Крис Эддингтон уйи яқинида сайр қилиб юрганида лейкизмга учраган олмахонни кўриб қолган.

Суратларда оқ рангли олмахоннинг дарахт тагида ўтирганини кўриш мумкин.
«Мен аввал ҳеч қачон бунақа олмахонни кўрмагандим», — дейди фотограф.

Эддингтоннинг олган расмлари Эдинбургда жойлашган олмахонларни ҳимоя қилиш бўйича ташкилотда ҳам қизиқиш уйғотган. Ташкилот вакили АннМари МакМастер Эддингтоннинг суратлари ажойиб эканлигини таъкидлаган.

Лейкизм — жониворларнинг устки қоплами рангининг ўзгариши ҳисобланади. Ушбу касалликда жониворларда пигмент тўқималари умуман бўлмайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шотландияда ноёб оқ рангли олмахон суратга олинди