2 849
Россиялик вирусолог кунлар исиши билан COVID-19’нинг яна бир тўлқини кузатилишини тахмин қилди
Фото: «Москва»
Иванов номидаги илмий тадқиқот институти профессори Михаил Шелканов «Говорит Москва» радиосига берган интервьюсида кунлар исиши билан Россияда COVID-19 коронавируси билан касалланганлар сони ортиб кетиши мумкинлигини тахмин қилди.
«Вазият тушунарли, чунки ўткир респиратор касалликларни келтириб чиқарувчи вируслар табиийки ҳаво ҳароратига боғланиб қолмаган. Бунда касалликларга чалинган одамларнинг хатти-ҳаракатлари ўзгаради», — дейди вирусолог.
Унинг сўзларига кўра, кунлар илиши билан уйда ўтиришдан зериккан одамларнинг аксарияти кўпроқ кўчага чиқишга интилади ва бу касалланганлар сонининг ортишига сабаб бўлиши мумкин.
«Бунда эпидемиологик нуқтаи назардан ҳаммаси тушунарли. Афсуски, доим шундай бўлган ва кейин ҳам одамларнинг ушбу одати ўзгармаса керак», — деган олим.
7 май куни россиялик бошқа бир вирусолог, тиббиёт фанлари доктори Анатолий Альтштейн ушбу фикрга қарама-қарши мулоҳазани билдирганди. У иссиқ об-ҳавода коронавируснинг юқиши ва тарқалиши секинлашишини айтган.
«Катта эҳтимол билан юқори ҳарорат ва ёз фаслининг келиши — вирусга акс таъсир кўрсатади. Бу иссиқлик ва қуёш нури одамлар ичидаги вирусни йўқ қилиб юборади, дегани эмас. Ёзда одамларнинг иммунитети мустаҳкамроқ бўлади, қишдаги каби бинолар ичида диққатни жамлаб юришга ҳожат қолмайди. Биз ёзда эпидемиянинг сусайишига умид қиляпмиз», — деган Альтштейн. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Суперлига. "Нефтчи" ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди
Жаҳонга машҳур шахслар ва уларнинг оила аъзолари (фото)
Сирдарёдаги мактабда ўқувчилар клип томоша қилди, синф раҳбари ва директор ишдан олинди