
Фото: Getty Images
Россия президенти 25 март куни халққа қилган мурожаатида 30 мартдан 5 апрелгача ишланмайдиган ҳафта эълон қилганди. Путин 2 апрель куни янги мурожаат билан чиқди ва ишланмайдиган кунлар муддатини 30 апрелгача узайтирди.
Россияда ишланмайдиган кунлар режими ниҳоясига етди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди.
У пандемия муносабати билан россияликларга навбатдаги мурожаатини йўллади.
"12 майдан ишланмайдиган кунлар даври якунига етади", деди Путин. Унинг сўзларига кўра, Россиядаги вазият коронавирус сабабли киритилган чекловларни босқичма-босқич олиб ташлашга имкон беради.
Россия президенти 25 март куни халққа қилган мурожаатида 30 мартдан 5 апрелгача ишланмайдиган ҳафта эълон қилганди. Путин 2 апрель куни янги мурожаат билан чиқди ва ишланмайдиган кунлар муддатини 30 апрелгача узайтирди.
28 апрель куни эса “ишланмайдиган кунлар муддати 11 майгача узайтирилганди.
Россияда охирги сутка ичида коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 11,6 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилди. Жами касаллик юқтирганлар сони 221 мингдан ошиб кетди, 2 мингдан ортиқ киши вафот этди. Россия коронавирусга чалинганлар сони бўйича учинчи ўринда турибди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар