21:00 / 11.05.2020
4 137

Танкдан Land Rover’га ўт очилса нима бўлади? (видео)

Танкдан Land Rover’га ўт очилса нима бўлади? (видео)
YouTube’даги FullMag канали муаллифлари ноодатий тажриба ўтказди. Дастлаб Land Rover Discovery’га танкдан ўт очилди, шундан сўнг машинанинг орқа томонига «назорат ўқи» узилган.

Киноларда танкларнинг снаряди автомобилга текканида унинг портлаб кетишини кўриш мумкин. Ҳаётда эса бундан ҳам даҳшатлироқ. Тажриба учун нега айнан Land Rover йўлтанламаси танлангани номаълум, бироқ у ҳарбий техникага қарши чиқилганида нима содир бўлишини «яхши» кўрсатиб берган.

Танкдан отилган снаряд Land Rover’га келиб текканида унинг олд қисми деярли йўқ бўлиб кетганини кўриш мумкин. Машинага орқага тепмайдиган (зарб бермайдиган) қурол ёрдамида ўт очилганида эса у деярли сочилиб кетган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Танкдан Land Rover’га ўт очилса нима бўлади? (видео)