07:56 / 12.05.2020
1 795

Британияда карантинни бузганлик учун жарималар миқдори қарийб икки бараварга оширилди

Британияда карантинни бузганлик учун жарималар миқдори қарийб икки бараварга оширилди
Фото: AP
Буюк Британияда карантинни бузганлик учуг жарималар қарийб икки бараварга – 100 фунт стерлинггача оширилади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Борис Жонсон маълум қилди.

"Карантинни бузганлар учун янги жарима миқдори 100 фунт стерлинг бўлади ёки жаримани дарҳол тўлаганда (14 кун ичида) 50 фунтни ташкил этади. Қоидабузарликлар такрорланадиган бўлса жарима 3,6 минг фунтгача етиши мумкин", - деди Жонсон.
Полиция карантинни бузганларга нисбатан март охирида қабул қилинган қонун бўйича чора кўриш ваколатига эга бўлди.

Аввалроқ Борис Жонсон аҳолига телемурожаати чоғида 13 майдан коронавирус тарқалишига қарши жорий этилган чекловлар юмшатилишини маълум қилганди.
Хусусан, аҳолига офтобда тобланиш, машина миниш, спорт билан шуғулланишга рухсат берилади. Икки киши спорт билан шуғулланганида улар бир оилада яшайдиганлар бўлиши лозим.

Ҳукумат шунингдек, аҳолини жамоат транспортидан фойдаланмасликка чақирди. Одамларга пиёда, велосипедда ёки шахсий автомобилларида юриш таклиф этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британияда карантинни бузганлик учун жарималар миқдори қарийб икки бараварга оширилди