10:09 / 13.05.2020
4 705

Нью-Йоркдаги пляжда думида тишлари бор сирли мавжудот пайдо бўлди (видео)

Нью-Йоркдаги пляжда думида тишлари бор сирли мавжудот пайдо бўлди (видео)
Фото: UPI
АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида яшовчи фуқаролар денгиз қирғоғида думида тишлари бор сирли мавжудотни видеога туширди, деб ёзади Daily Star.

Мавжудот илк марта Лия Деннисон томонидан пайқалди. У севгилиси билан Брайтон-Бичда айланиб юрган эди. Шунда соҳилда ноодатий мавжудот кўринди. Америкалик аёл уни видеога тушириб интернетга жойлади. У кимдир бу қандай мавжудот эканлигини аниқлашига умид қилганди.

Видеода тишни эслатувчи тиканли, узун думга эга бўлган мавжудотни кўриш мумкин.

Деннисоннинг танишларидан бири жониворнинг денгиз тулкиси эканлигини тахмин қилди. Бироқ бундай мавжудотлар Атлантика океанининг шарқий қирғоғи, Исландия, Норвегия ва Жанубий Африка Республикасида яшайди.

Сирли мавжудот эса океаннинг ғарбий соҳилидан топилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нью-Йоркдаги пляжда думида тишлари бор сирли мавжудот пайдо бўлди (видео)