
Фото: Getty Images
NBC News нашри Оқ уй томонидан эълон қилинмаган АҚШнинг кичик шаҳарларида коронавирус билан касалланганлар сонининг ўсгани ҳақидаги махфий маълумотларни эълон қилди.
Ушбу маълумотлар АҚШ президенти Дональд Трампнинг 7 майдаги мамлакатда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари камаяётгани ҳақидаги баёнотига мос келмайди.
Ҳужжатлардаги жадваллар, таҳлилий маълумотларга асосан ўнлаб ҳудудларда касалланиш ҳолатлари кўпайиб, 72,4 фоиз, яъни бир ҳафта аввалги кўрсаткичдан кескин ўсган. Хусусан, Нэшвилл штатининг Теннесси, Айова штатининг Де-Мойн, Техас штатининг Амарилло шаҳарларида кескин ўсиш кузатилган. Касалланишнинг рекорд даражадаги кўпайиши Кентукки штатининг Централ-Сити шаҳрида қайд этилган – 650 фоиз. Бундан ташқари, Шарлотт ва Канзас-Ситида ҳам касалланиш кўрсаткичи 200 фоизга ортган.
Коронавирусга чалиниш бўйича кўрсаткичлар АҚШда пандемиянинг аҳоли кўп катта ҳудудларидан ташқарида ҳам авжига чиқаётганидан дарак бермоқда. Коронавирус пандемияси кучайиб бораётганига қарамай мамлакатдаги айрим штатлар иш режимига қайтмоқда. Карантин чекловларни юмшатган дастлабки ҳудудлардан бири – Жоржия штати бўлди.
Аввал Financial Times газетаси Россияда COVID-19’дан вафот этганлар сони расмий маълумотлардагидан 70 фоизга кўпроқ бўлиши мумкинлигини қайд этганди. ЖССТ вакили Мелита Вуйнович РФда сунъий равишда коронавирусдан ўлганлар сонини камайтириб кўрсатиш ҳолатлари кузатилмаганини таъкидлаган.
12 май ҳолатига кўра, АҚШда 1,35 миллион кишида коронавирус инфекцияси аниқланган. 80,6 минг нафар бемор касаллик оқибатида ҳаётдан кўз юмган, 233 минг киши коронавирусдан тузалган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар