
Фото: ВВС
Тожикистон коронавирус инфекциясининг бутун мамлакат бўйлаб тарқалиш босқичига ўтди. Касалланиш ҳолатлари шуни кўрсатдики, беморлар сони ҳар уч кунда икки баравар кўпайяпти. Бу ҳақда Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ)нинг Тожикистондаги вакили Патрик О’Коннор 12 май куни бўлиб ўтган онлайн брифингда маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, беморлар сони ортиб бормоқда ва касалланишнинг авж нуқтаси ҳали олдинда. ЖССТ вакили Тожикистоннинг барча вилоятларида коронавирусни аниқлайдиган тест ўтказишни тавсия қилди. Ҳозир мазкур иш билан Душанбедаги битта лаборатория шуғулланяти, бу ерда кунига 230-250 та тест ўтказиш мумкин.
Тожикистон соғлиқни сақлаш вазирлигида Россия, Хитой ва Германияда ишлаб чиқарилган 44 мингта тест бор.
12 май ҳолатига Тожикистонда коронавирус билан касалланганлар сони 729 нафарга етди, беморлардан 23 нафари вафот этди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар