21:15 / 13.05.2020
2 455

113 ёшли испаниялик аёл коронавирусдан тузалган энг кекса инсон бўлди

113 ёшли испаниялик аёл коронавирусдан тузалган энг кекса инсон бўлди
Фото: Daily Mail
Испанияда яшовчи 113 ёшли Мария Браньяс коронавирусдан соғайган дунёдаги энг кекса инсон бўлди, деб ёзади Daily Mail.
Испаниянинг Олот шаҳридаги кексалар уйида март ойида коронавирус эпидемияси тарқалди. Барча ҳимоя чора-тадбирлари олиб борилган бўлса-да, аёл касалликни юқтирди.

Касаллик симптомларсиз ўтди, аёл вирусни бошқаларга юқтирмаслик учун хонасидан чиқарилмади.
Браньяснинг қизининг айтишича, онаси хонасидан чиқмаётганидан ташвишланиб, 113 ёшини бир ўзи қарши олишидан қўрққан.

Фото: Newsflash
Бироқ аёл тез орада соғайган. У билан бирга касалликка чалинган кекса инсонлардан 17 нафари вафот этган.
Маълумотларга кўра, аёл ҳозирги кунда коронавирусни енгган 110 ёшдан ошган энг кекса инсон ҳисобланади.

Мария Браньяс Испаниянинг энг кекса фуқароси ҳисобланади. У иккита жаҳон уруши, испан гриппи пандемиясини бошдан кечирган. Аёлнинг уч фарзанди, 11 невараси ва 13 нафар чевараси бор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 113 ёшли испаниялик аёл коронавирусдан тузалган энг кекса инсон бўлди