
Америкалик бир гуруҳ сенаторлар коронавируснинг келиб чиқиши ҳақида ҳисобот беришни истамаётган Хитойга қарши санкция қўллашни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини тайёрлади. Бу ҳақда лойиҳа муаллифларидан бири Линдси Грэмнинг сайтида маълум қилинган.
Унинг сўзларига кўра, Хитой коронавируснинг келиб чиқишини текшириш бўйича ҳамкорлик қилишни истамаяпти ва коронавируснинг тарқалиш нуқтаси бўлган Ухань шаҳридаги лабораторияга халқаро мутахассисларнинг киришига розилик бермаяпти.
Сенатор Хитой коммунистик партиясининг ёлғонлари ва коронавирус тарқалиши ҳақидаги маълумотларни яшириши оқибатида маҳаллий муаммо глобал пандемияга айланганини таъкидламоқда. “Ишончим комилки, Хитой мажбур қилинмагунча жиддий текширув доирасида ҳамкорлик қилмайди”, – дейди у.
Қонун лойиҳасида активларни музлатиб қўйиш, АҚШга киришни тақиқлаш, визаларни бекор қилиш, Хитой корхоналарига кредит беришни тақиқлаш кабилар кўзда тутилган.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам Хитойни бир неча бор коронавирус таҳдиди кўламини яширишда айблаган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар