Фото: «Twitter.com»
Францияда дўконларга сотилган қарийб 500 мингдан ортиқ тухум сальмонеллёз хавфи туфайли қайтариб олинди, дея хабар берди чоршанба куни «BFMTV» телеканали.
Гап ўртача катталикдаги 535300 та тухум ҳақида бормоқда. Ҳар бир тухумга 3FRMDB08 коди туширилган. Уларнинг истеъмолга яроқлилик муддати 14 май куни тугайди. Маҳсулот Франция жануби-ғарбидаги Ланда бошқарувидаги фермада тайёрланган.
Зарарланиши мумкин бўлган тухум Matines, Eco+, Netto, Top Budget маркалари остида ёки аниқ брендларсиз Atac, Auchan, Carrefour, Système U, Intermarché ва E.Leclerc тармоқлари орқали тарқатилган.
Сальмонеллёз – ҳазм қилиш аъзоларига зарар етказувчи жиддий инфекцион касаллик. Сальмонелла тухумга кира олади. Шу боис уни истеъмол қилганда касалликни юқтириб олиш хавфи ортади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Damas учун онлайн контрактация очилади