date
views 7 650

Султон оиласининг Европадаги саргандонлиги...

Султон оиласининг Европадаги саргандонлиги...
Отатурк инқилобидан сўнг Усмонийлар оиласини уй кийимларида Европага сургун қилишди.
Султоннинг фарзандлари, хотини ёлворишди:
- Бизга Шом, Иордания ёки Мисрга кетишга изн беринг. Бизни Европага жўнатманг!

Аммо Ғарбнинг таълимоти очиқ-ойдин улардан интиқом олиш, уларни хорлаш эди.(Қолаверса, улардан қўрқишарди). Баъзисини яҳудийлар макони бўлмиш Салоникига, бошқаларини Европага сургун қилдилар. Усмонийларнинг охирги султони Ваҳидуддин*ни аёли билан кечаси Францияга сургун қилишди.

Бутун моли ва эгалик қилган нарсаларини мусодара қилишди. Уларни бир чақасиз, уй кийимлари билан чиқариб юборишди. Султон Ваҳидуддиннинг ўғиллари Парижда юзларини беркитиб тиланчилик қилиб юришар эди.

Султон Ваҳидуддин вафот этгач, Франция черкови унинг жасадини бермади. Сабаби, унинг дўконлардан, бозорлардан қарзи кўпайиб кетган эди. Мусулмонлар пул йиғишиб, унинг қарзларини тўлашди. Черковдан жасадни олишди ва Шомга жўнатиб, ўша ерда дафн қилинди.

Улар ҳақида биринчи бўлиб Туркия бош вазири Аднон Мендерес суриштирди ва Францияга борди. У : "Менинг оталарим-оналарим қаерда?", деб суриштирар эди. Охири Париждаги бир кичкина қишлоққа борди. У ердаги бир корхонада халифа Абдулҳамиднинг завжаси Шафиқа хоним (85 ёш) ва қизи Оиша хоним (60 ёш)лар арзимаган пул эвазига идиш-товоқ ювишар эди. Мендерес йиғлаб уларнинг қўлларини ўпа бошлади. Оиша хоним уни танимай:

- Сен кимсан? - деб сўради. Мендерес Туркия бош вазири эканлигини айтгач, унинг қўлларидаги идишлари ерга тушиб кетди ва:"Қаерда эдинг, жуда кечикдинг", дедию, ҳушидан кетиб йиқилди.

Аднон Мендерес ҳукуматни уларни Туркияга олиб келишга минг азоб билан кўндирди. Ҳукумат фақат аёлларни олиб келишга рухсат берди. Абдулҳамид ва Ваҳидуддиннинг ўғилларини Нажмиддин Эрбакон ўзининг даврида авф ҳақида қарор чиқариб Туркияга олиб келди.

Мендересни маҳкамага тортган масалалар ичида унга давлат мулкини ўғирлаб Усмонийлар оиласига сарфлаганлик айби ҳам бор эди. Чунки Мендерес ҳайит байрамларида уларни зиёрат қилиб ўзининг маоши, шахсий мулкидан уларни таъминотини қилиб турар эди.

1961 йил июль ойида Мендересни дорга осишди. Айни шу ойда Абдулҳамиднинг аёли ва қизини жойнамоз устида жасадини топишди. Мана шу ғарбнинг башараси...
Ўрхон Туркмон ўғли.


*Ваҳидуддин - халифа Абдулҳамиддан сўнг Абдулмажид иккинчи ва Ваҳидуддинлар озгина вақт тахтда ўтиришган.

А.Полвонов таржимаси

Манба: Azon.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Султон оиласининг Европадаги саргандонлиги...