
Фото: DW
Германияда коронавирусга қарши вакцина синовида ижобий натижа олинган. Бу ҳақда “CureVac AG” фармацевтика компанияси томонидан маълум қилинди.
Тадқиқотларда вакцинанинг атиги 2 микрограмм дозаси “SARS-CoV-2“ вирусини зарарсизлантириш учун кучли иммунологик реакцияни юзага келтириши мумкинлиги кузатилган.
Шу боис “CureVac AG” коронавирусга қарши ушбу вакцина ёзда клиник синовлардан ўтказиш бошланиши режалаштирмоқда.
Компания бош технология мутахассиси, доктор Мариола Фотин-Млечек бу воқеага изоҳ берар экан “Натижалар вакциналар соҳасида инқилоб қилиш имкониятларини намойиш этади“ деган.
Бош ижрочи директори доктор Франц Вернер-Хаас эса “Бизнинг тажрибамиз ва илғор технологияларимиз ёрдамида ҳозирги каби вирус тарқалишига қарши курашишда қодир эканлигимизга ҳамда ёндашувимиз кўплаб одамларни “SARS-CoV-2“ ва бошқа соғлиққа таҳдидлардан ҳимоя қилиш учун энг яхши имкониятни яратишга ишончимиз комиллигини кўрсатди“ деди.
Коронавирус ВакцинасиГермания ТадқиқотиImmunologik РеакцияCureVac AGКлиник СиновларФранц Вернер-Хаас Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар