11:34 / 15.05.2020
2 361

Илон Маскнинг Neuralink компанияси инсон миясини компьютерга илк бор қачон улаши маълум бўлди

Илон Маскнинг Neuralink компанияси инсон миясини компьютерга илк бор қачон улаши маълум бўлди
2017 йилда Илон Маск компьютернинг инсон миясига уланишига мўлжалланган технологиялар билан шуғулланувчи Neuralink компаниясига асос солганди. 2019 йилда Маск орадан бир йил ўтиб Neuralink одамлар устида тажрибалар ўтказиш бошланишини маълум қилган. Ҳозирча бу борада батафсил маълумотлар йўқ, афтидан, тажрибалар ҳали бошланмаган ёки энди бошланиш поғонасида турибди, деб хабар беради Daryo.

Интервьюларининг бирида Маск кейинги йили Neuralink биринчи бор инсон миясини компьютерга улаш имкониятини тақдим этишига умид билдирган эди. Шунингдек, Маск Neuralink чипларининг биринчи авлоди тўғридан-тўғри чаноққа жойлаштирилиб, улар турли жароҳатларни ва бош мия касалликларини даволашга хизмат қилишини, кейинги авлодлари эса янада кўпроқ имкониятларга эга бўлишини айтган.

«Гапиришга мажбур бўлмайсиз. Сиз жуда тез ва катта аниқликда мулоқот қила оласиз. Ишончим комилки, тил билан ҳам худди шундай бўлади. Бу каби вазият ‘Матрица’га ўхшаб кетади. Бошқа тилда гапиришни истайсанми? Муаммо йўқ, дастурни юклаб ол», — деган эди Макс.

Бу турдаги мукаммал технологияларни яратишга қанча вақт талаб этилиши борасидаги саволларга Маск «5-10 йил» деб жавоб қайтарган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Илон Маскнинг Neuralink компанияси инсон миясини компьютерга илк бор қачон улаши маълум бўлди