
Фото: Visual Science
Россиянинг илмий визуализация билан шуғулланувчи Visual Science студияси SARS-CoV-2 коронавирусининг энг батафсил 3D моделини яратди.
Модель яратувчиларининг таъкидлашича, бу ҳозирги кунда коронавируснинг энг аниқ модели ҳисобланади.
Дизайнерларнинг сўзларига кўра, ёрқин ранглар билан вирус геномини кодловчи оқсиллар, кул ранг туслари билан эса вирус хўжайин-ҳужайрадан олувчи структура тасвирланган.
«Шу орқали биз вирусларнинг паразит ва мустақил бўлмаган табиатини қайд этамиз», — дейди модель муаллифлари.
Визуализация кадрларида мембрана юзасидаги оқсилларга эга SARS-CoV-2 коронавирусининг майда зарраларини ҳам кўриш мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар