date
views 5 657

Россияда бир сутка ичида коронавирусдан вафот этганлар сони бўйича рекорд янгиланди

Россияда бир сутка ичида коронавирусдан вафот этганлар сони бўйича рекорд янгиланди
Фото: «ТАСС»
Россияда ўтган бир сутка давомида SARS-CoV-2 коронавируси асоратлари оқибатида 113 нафар киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда тезкор штаб маълумотларига таяниб, «РБК» хабар қилган. Бу SARS-CoV-2 эпидемияси бошланганидан бери кузатилган янги антирекорд.

29 апрель куни мамлакатда COVID-19 коронавирусидан энг кўп ўлим ҳолати кузатилган ва шу куни 108 киши коронавирус сабаб вафот этганди, 12 май куни ҳам бу борада ўта ёмон кўрсаткичлардан бири кузатилган ва 107 нафар бемор ҳаётдан кўз юмганди. Россияда коронавирусдан вафот этганларнинг умумий сони 2418 нафарга етган.

Россияда (85 та федерал ҳудудда) SARS-CoV-2 коронавируси инфекцияси билан касалланганларнинг умумий сони 262 843 нафарга етган ва мамлакат бу борада дунёда 1,4 миллион нафар одам касалланган АҚШдан кейин 2-ўринда бормоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда бир сутка ичида коронавирусдан вафот этганлар сони бўйича рекорд янгиланди