21:03 / 16.05.2020
2 333

Гонконгда кўзни ёшлантирувчи газ таъмига эга музқаймоқ сотувга чиқарилди

Гонконгда кўзни ёшлантирувчи газ таъмига эга музқаймоқ сотувга чиқарилди
Гонконгда кўзни ёшлантирувчи газ таъмига эга музқаймоқ сотила бошланди. Унинг асосини полиция 2019 йилги норозилик намойишини тарқатиб юборишда ишлатган қора қалампир зираворлари ташкил этади, деб хабар беради Associated Press.

«Унинг таъми худди кўзни ёшлантирувчи газ каби. Биринчи қошиқдан сўнг нафас олиш қийинлашади. У ростан ҳам жуда аччиқ. Одамнинг тезда сув ичгиси келади. Бу мен ҳис қилган оғриқларни ёдга солади», — дейди норозилик намойиши иштирокчиси Анита Вонг.

Музқаймоқ дўконининг эгаси Гонконгда ўтказилган намойишларни қўллаб-қувватлашини тан олган.

«Биз одамларга норозилик намойишида иштирок этавериш кераклигини ёдга солувчи ва жўшқинликни йўқотишга йўл қўймайдиган таъмни яратишни истадик», — дейди Вонг.

Унинг сўзларига кўра, кўзни ёшлантирувчи газ таъмини яратиш учун кўплаб масаллиқларни татиб кўришга тўғри келган, масалан, васаби ва хантал, бироқ энг маъқули қора қалампир бўлган.

Гонконг ҳукуматининг маълумотларига кўра, норозилик намойиши вақтида 16 мингдан ортиқ кўзни ёшлантирувчи ўқлар отилган.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг август-сентябрь ойларида экстрадиция тўғрисидаги қонун сабаб Гонконгда норозилик намойишлари ўтказилган эди. Ушбу қонун Хитойдан Гонконгга қочган диссидентларга қарши қаратилган. Кейинроқ Гонконг маъмурияти раҳбарияти ушбу қонун лойиҳасини қайтариб олганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Гонконгда кўзни ёшлантирувчи газ таъмига эга музқаймоқ сотувга чиқарилди