
Фото: ТАСС
Австралия ва Европа иттифоқининг коронавирус манбаларини аниқлаш мақсадида мустақил тергов ўтказиш ғоясини 62 давлат қўллаб-қуввватлади. Бу ҳақда Австралиянинг АВС телекомпанияси маълум қилди.
Бу қўллаб-қувватлов Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Женевада 18 майда очиладиган ассамблеяси арафасида янгради ва уни қўллаб-қувватлаётган давлатлар тобора кўпаймоқда.
Европа давлатлари ва Австралия Европа иттифоқининг “коронавирус пандемиясига ЖССТ томонидан мувофиқлаштирилган халқаро жавоб чораларининг холис, мустақил ва ҳар томонлама баҳоланиши”га чақирувчи таклифини қўллаб-қувватлашда саъй-ҳаракатларини бирлаштиришди.
Бу таклифда Хитой ёки коронавирус тарқалиши бошлангани таъкидлаб келинадиган Уҳан шаҳри ёдга олинмаган. Бироқ, Австралия ҳукуматидаги манбаларнинг маълум қилишича, Европа иттифоқининг таклифидаги талаблар тегишлича ва батафсил терговни таъминлаш учун етарлича қатъий билдирилган. Ушбу босқичда бу таклифни Хитой ҳам, АҚШ ҳам қўллаб-қувватламаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар