date
views 3 202

Қозоғистонда бир кунда 283 кишида, Қирғизистонда 78 кишида коронавирус аниқланди. Тожикистон қурбонлар сони бўйича етакчи

Қозоғистонда бир кунда 283 кишида, Қирғизистонда 78 кишида коронавирус аниқланди. Тожикистон қурбонлар сони бўйича етакчи
Қозоғистонда яна 283 кишида коронавирус аниқланди, деб хабар беради Tengrinews.

Ўтган бир сутка давомида коронавирус аниқланган янги беморлар ҳисобига мамлакатдаги жами касаллар сони 6440 кишига етди. Кунлик ўсиш 4,6 фоизни ташкил этмоқда. Касаллар сони вилоятлар кесимида қуйидагича тақсимланмоқда:

- Оқмўла вилояти — 1 (0,8 фоиз);
- Олмаота вилояти — 3 (1,5 фоиз);
- Атирау вилояти — 86 (15,9 фоиз);
- Жамбил вилояти — 2 (1 фоиз);
- Ғарбий Қозоғистон вилояти — 13 (4,2 фоиз);
- Қарағанда вилояти — 18 (7,8 фоиз);
- Костанай вилояти — 1 (0,4 фоиз);
- Манғистов вилояти — 8 (5,2 фоиз);
- Павлодар вилояти — 3 (1,9 фоиз);
- Туркистон вилояти — 19 (9,5 фоиз);
- Шимолий Қозоғистон вилояти — 2 (5,6 фоиз);
- Олмаота шаҳри — 46 (2,6 фоиз);
- Нур-Сулон шаҳри — 20 (1,6 фоиз);
- Чимкент шаҳри — 60 (17,3 фоиз).
Ҳозирга қадар Қозоғистонда COVID-19’га чалинган 3256 бемор соғайишга муваффақ бўлган, 34 киши эса вирус қурбонига айланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти билан телефон орқали коронавирус инфекцияси тарқалишининг икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларга салбий таъсирини камайтириш бўйича йўлга қўйилган самарали ҳамкорлик ва амалга оширилаётган ишлар ҳақида мулоқот қилди.

Қирғизистонда ўтган бир сутка давомида яна 78 кишида коронавирус аниқланди, деб хабар беради «Kloop.кг».

Хусусан, касалликка чалинганларнинг 6 нафари Бишкекда қайд этилган бўлиб, уларнинг 3 нафари Санкт-Петербургдан келган. Бундан ташқари:

- Чуй вилояти — 46 киши, уларнинг 43 нафари Сол-Илескдан келган;
- Норин вилояти — 14;
- Ўш шаҳри — 5;
- Ўш вилояти — 6;
- Жалолобод вилояти — 1.
«Сол-Илеск шаҳридан келганларнинг барчаси қайта лаборатория тадқиқотлари ўтказилгунига қадар юқори хавф туғдиргани сабаб обсерваторда сақланган эди. Аниқланган 43 ҳолат айнан қайта текширувлар натижасида маълум бўлди. Шунингдек, фуқароларимиз аввал бошидан обсервация қоидаларида риоя қилмай, яқин мулоқотда бўлишган», — дейди мамлакат соғлиқни сақлаш вазири ўзинбосари Нурболот Усенбаев.

Ҳозирда Қирғизистон бўйлаб COVID-19 коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 1216 кишига етган. Ўтган бир сутка ичида 23 киши соғайган бўлиб, бутун мамлакатда касалликдан даволанишга муваффақ бўлганлар сони 827 кишига етди.

Ўтган бир сутка давомида 4 нафар тиббиёт ходимида коронавирус аниқланган, республикадаги стационарлардан эса 8 нафар тиббиёт ходимига жавоб берилган. COVID-19 ташхиси қўйилган тиббиёт ходимларининг жами сони 255 кишини ташкил этмоқда, уларнинг 212 нафари соғайган. Мамлакатда 14 киши коронавирус қурбонига айланган.

Тожикистонда 17 май ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар сони 1524 кишига етди. Бу ҳақда коронавирус ҳақидаги Ягона миллий портал хабар берди.

Маълумотларга кўра, мамлакатда коронавирус қурбонлари сони 39 кишини ташкил этмоқда. Бу Марказий Осиё давлатлари орасида қурбонлар сони бўйича энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Тожикистонда бундан ташқари, «квтжи.инфо» сайти орқали COVID-19 оқибатида вафот этаётганлар ҳисоблаб борилмоқда. 17 май ҳолатига кўра, унда 240 дан ортиқ қуронлар рўйхати келтирилган. Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу сайтдаги маълумот ишончли эмаслигини ва ўзлари тақдим этган статистикага ишониш лозимлигини таъкидлаган.

Ўзбекистонда 18 май соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2762 нафарга етди. Ҳозиргача мамлакатда 2247 киши коронавирусдан соғайган, беморларнинг 12 нафари эса инфекция асоратлари оқибатида вафот этган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда бир кунда 283 кишида, Қирғизистонда 78 кишида коронавирус аниқланди. Тожикистон қурбонлар сони бўйича етакчи