19:59 / 18.05.2020
2 677

Хитой коронавирусдан жабр кўрган мамлакатлар учун 2 млрд доллар ажратади

Хитой коронавирусдан жабр кўрган мамлакатлар учун 2 млрд доллар ажратади
БМТ билан ҳамкорликда Хитой ҳудудида эпидемияга қарши воситалар йиғиладиган глобал омбор ва муҳтож мамлакатларга етказиб беришни таъминлаш учун хаб ташкил этилади.

Душанба куни видеорежим шаклида 73-Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси бошланди. Уни Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин очиб берди.

У Хитой ЖССТни мамлакатда коронавирус тарқалиши тўғрисида керакли ҳажмда ва мутлақо шаффоф тарзда хабардор қилганини айтди.

«Хитой шаффофлик тамойилларига ҳамиша амал қилган ҳолда ЖССТ ва бошқа давлатларни мамлакатдаги эпидемиологик вазият тўғрисида ўз вақтида хабардор қилди», — деди Си Цзиньпин.

У шунингдек, коронавирус тарқалишига қарши курашиш ва биринчи навбатда ривожланаётган давлатларга ёрдам кўрсатиш бўйича чора-тадбирлар дастурини очиқлади. Унга кўра, хусусан, Пекин эпидемиядан жабр кўрган мамлакатларни қўллаб-қувватлаш учун 2 млрд доллар ажратади.

Бундан ташқари, БМТ билан ҳамкорликда Хитой ҳудудида эпидемияга қарши воситалар йиғиладиган глобал омбор ва муҳтож мамлакатларга етказиб беришни таъминлаш учун хаб ташкил этилади. Бу воситаларни ташиш учун «яшил» йўлак ажратилади, деди ХХР раиси.

Си Цзиньпин вирус тарқалишини иложи борича тезроқ тўхтатиш зарурлигини қайд этди.

Унинг маълум қилишича, Хитой Африканинг қарийб 50та мамлакатига ёрдам кўрсатган.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 4,8 миллиондан ошган, 317,2 мингдан ортиқ киши вафот этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитой коронавирусдан жабр кўрган мамлакатлар учун 2 млрд доллар ажратади