23:07 / 18.05.2020
3 243

Россиялик олимлар саратон хасталигини даволашнинг ғайриоддий усулини таклиф қилишмоқда

Россиялик олимлар саратон хасталигини даволашнинг ғайриоддий усулини таклиф қилишмоқда
Фото: belnovosti.by
Россиялик мутахассислар мия саратонини даволашнинг ғайриоддий усулини таклиф қилишди. Бунинг учун эса “ядро ўқлари“ деб номланган воситадан фойдаланиш режалаштирилди.

“РИА Новости”нинг хабар беришича, айни пайтда саратон касалликларини радиоиммун терапияси орқали даволаш учун мўлжалланган махсус дори тайёрлаш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ тайёрланмоқда.

Олимларнинг фикрига кўра, касаллик кўпинча кеч босқичида аниқланадиган мия саратонида консерватив даво самара бермайди. Аммо радиоиммун терапия ёрдам бериши мумкин.

Маълумотларга кўра, “Росатом“ ходимлари саратон касаллигини даволашга мўлжалланган “ядро ўқларини” ишлаб чиқишни режалаштиришаётган бўлиб, “ўқлар” саратон ҳужайраларини “ўлдириш” жараёнини бошлайдиган “GD2“ молекулаларини нишонга олишади.

Шу йўсинда, ўсимта ҳужайраларига нафақат ионлаштирувчи нурланиш таъсир қилади, балки “Радиоизотопнинг ташувчи молекуласи” ҳам “ёқилади”.
Олимларнинг таъкидлашича, шунга ўхшаш усул мия саратони билан биргаликда кўкрак, тери ва ўпка саратонини даволашда ҳам ўз самарадорлигини кўрсатиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиялик олимлар саратон хасталигини даволашнинг ғайриоддий усулини таклиф қилишмоқда