08:10 / 20.05.2020
4 666

Кўршапалаклар организмида мингдан кўпроқ турдаги коронавируслар аниқланди

Кўршапалаклар организмида мингдан кўпроқ турдаги коронавируслар аниқланди
Фото: REUTERS
Уҳандаги вирусология институти ходимаси Ши Чжэнли кўршапалаклар организмида 1,5 мингга яқин янги турдаги коронавирусларни аниқлади. Улардан бир қисми келгусида янги пандемияларга сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақда The Big Picture Science podcast подкасти муаллифлари маълум қилишди.

Олимлар кўршапалакларни тутиб, уларнинг биологик маълумотларини йиғишган. Ҳаммаси бўлиб кўршапалаклардан олинган 15 мингга яқин сўлак, қон ва нажас намуналари таҳлил қилинган. Олимлар тадқиқот давомида намуналарнинг 10 фоизида 1,5 минг турдаги коронавирусларни аниқлашган. Бу вируслар институтда сақлаб қўйиш учун музлатиб қўйилган.

Бу вируслардан аксарияти ҳеч қачон одамларга юқмайди, бироқ баъзиларида бунга мойиллик бўлиши мумкин. Ҳозирда улардан қайси бири одамга ўтиши мумкинлигини аниқлаш бўйича тажрибалар ўтказилмоқда”, дейилган хабарда.

Таъкидланишича, топилган баъзи коронавирусларга антитаналар Хитой жанубидаги қишлоқ аҳолиси қонида топилган. Бу эса янги турдаги SARS-CoV-2 коронавируси Уҳан шаҳридан эмас, балки кўршапалаклар кўплаб яшайдиган ғорлар яқинида жойлашган қишлоқ жойларидан тарқалган бўлиши мумкинлигидан дарак беради.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳали ўзини “кўрсатмаган”, бироқ келгусида бунга қодир бундай кўп миқдорда коронавируслар аниқлангани “секин ҳаракатга келувчи бомба” ҳисобланади. Ҳозиргача турли типдаги коронавируслар учта эпидемияга олиб келишга улгурди. Гап 2003 йилда атипик зотилжам келтириб чиқарган SARS, 2012 йилда авж олган Яқин Шарқ респиратор синдроми MERS ва 2019 йил охирида авж ола бошлаган ҳозирги SARS-CoV-2 коронавируслари ҳақида бормоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Кўршапалаклар организмида мингдан кўпроқ турдаги коронавируслар аниқланди