
Фото: «РИА Новости»
Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг менежери Али Абдулазиз россиялик спортчининг отаси Абдулманап Нурмагомедовнинг ҳолати ҳақида гапириб ўтди.
«Ҳабибнинг отаси сунъий кома ҳолатига туширилганини тасдиқлай оламан. Ҳабиб сўнгги кунларда Владимир Путин билан алоқада бўлиб турибди. У Абдулманап Нурмагомедовга энг яхши тиббий хизмат тақдим этилишини ваъда берди. Ҳабибнинг бутун дунёга мурожаати — коронавирус тарқалашини олдини олиш учун уйда қолинг», — дейди Абдулазиз.
Аввалроқ Нурмагомедовларнинг каттаси Москвадаги ҳарбий шифохонада даволанаётгани хабар қилинганди. Коронавирус унинг ўпкасига жиддий шикаст етказган, шунингдек, Ҳабибнинг маълум қилишича, унинг юраги қайта операция қилинган. Абдулманап Нурмагомедовнинг ҳолати ўта оғирлиги бир неча бор таъкидланди.
Ҳабиб НурмагомедовАбдулманап НурмагомедовПутин ваъдасиТиббий хизматКоронавирус тарқалишиСпортчи ҳолати Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар