09:13 / 21.05.2020
4 122

Неймар янги маъшуқасини кўз-кўз қилди (фото)

Неймар янги маъшуқасини кўз-кўз қилди (фото)
ПСЖ ҳужумчиси Неймар ва унинг янги маъшуқаси – америкалик модель ва қўшиқчи Наталья Брулич Россиянинг GQ журналининг июнь ойидаги сонида бош қаҳрамон бўлди.

Мазкур нашр берган маълумотга қараганда, бу машҳур жуфтлик коронавирус пандемияси даврида ўз яқинларини қандай қўллаб-қувватлаш ва уларга ёрдам бериш ҳақида ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашган.

Неймар ва Натальянинг яқин муносабатлари ҳақидаги хабарлар бир йил муқаддам тарқала бошлаганди. Ўшанда хориж оммавий ахборот воситалари аслида модель қиз 2018 йилги жаҳон чемпионатининг расмий қўшиғини куйлаган колумбиялик қўшиқчи Малума билан севишгани ва Неймар уни ўзига оғдириб олгани ҳақида бонг урган эди.

Айтиш керакки, Малума Неймарнинг яқин дўстларидан бири эди. Футболчи уни туғилган кунини нишонлашга ҳам таклиф қилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Неймар янги маъшуқасини кўз-кўз қилди (фото)