14:45 / 21.05.2020
835

Руминия президенти 1000 евро жаримага тортилди

Руминия президенти 1000 евро жаримага тортилди

Руминия дискриминацияга қарши кураш бўйича миллий кенгаши мамлакат президенти Клаус Йоханнисни 5000 лей (1000 евро) жаримага тортишга қарор қилди. DW ёзишича, давлат раҳбари венгер тилини камситган.

Миллий кенгаш давлат раҳбари миллий озчилик қадр-қимматига менсимасдан муносабатда бўлди, деган хулосага келди. Клаус Йоханнис телевидениедаги чиқишларидан бирида PSD партиясидаги мухолифатчиларини Руминиядаги Трансильвания ҳудудини Венгрияга бериш ҳақида Виктор Орбан бошчилигидаги венгер ҳукумати билан тил бириктириб олганликда айблаган эди. Ўз чиқишини PSD га венгер тилида салом йўллаш билан бошлаган Йоханнис PSD сўзларини венгерча акцентни кучайтирган ҳолда айтган эди.

Ўз навбатида, президент Йоханнис миллий кенгаш қарорига сиёсий тус берилган деган фикрда ва судга арз қилиб жаримадан қутулиб қолмоқчи.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)