10:45 / 22.05.2020
773

Венесуэлада Мадурони ағдариш операциясига алоқадор 66 киши қўлга олинди

Венесуэлада Мадурони ағдариш операциясига алоқадор 66 киши қўлга олинди

Фото: РИА Новости / Михаил Алаеддин
Мамлакат ички ишлар вазири Нестор Ревероль 3 май куни денгиз томондан келган колумбиялик жангарилар ҳужуми қайтарилганини маълум қилганди.

Венесуэла бош прокурори Тарек Уильям Сааб 3 май куни мамлакатга денгиз орқали киришга уринган ёлланма жангарилар гуруҳи йўқ қилинган воқеаларга алоқадор 66 киши қўлга олинганини айтди.

Венесуэла ички ишлар вазири Нестор Ревероль 3 май куни денгиз томондан келган колумбиялик жангарилар ҳужуми қайтарилганини маълум қилганди. Маълумотларга кўра, жангарилар Венесуэлага тезюрар катерларда бостириб кирмоқчи бўлган. Кейинроқ ҳужумни қайтариш вақтида 8 киши қўлга олингани, 2 киши ўлдирилгани маълум қилинган.

Венесуэла президенти Николас Мадуро ҳужумдан мақсад уни ўлдириш бўлганини, ҳужум иштирокчилари орасида икки америкалик - АҚШ президенти шахсий қўриқлаш хизмати ходимлари бўлганини айтганди.

"Ҳозирда ушбу воқеаларга алоқадор 66 киши қўлга олинган. Ҳибсга олиш учун 99та ордер берилган, бундан 63таси ижро жараёнида. Эслатиб ўтаман, бу одамларнинг аксарияти мамлакатдан ташқарида, Колумбия ва Қўшма Штатлар орасида юрибди", - деди Венесуэла бош прокурори.

Бош прокурорнинг қўшимча қилишича, тергов жараёнида ёлланма жангарилар учун моддий-техник таъминот, ўқув лагерлари ижараси учун масъул бўлган ташкилот аниқланган – бу Венесуэладаги Futuro Presente фонди бўлиб, унинг ходимларига нисбатан ҳам қўлга олиш ҳақидаги ордерлар берилади.

Венесуэла Мадуро
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)