Фото: Leah Millis / Reuters
АҚШ президенти Дональд Трамп агар кузда коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқини юз бергудек бўлса, ҳукумат қатъий чекловлар киритмаслигини ва мамлакатни ёпмаслигини [leech=https://zamin.uz/index.php?do=go&url=aHR0cHM6Ly9rdW4udXovbmV3cy8yMDIwLzA1LzIyL3RyYW1wLWtvcm9uYXZpcnVzbmluZy1pa2tpbmNoaS10b2xxaW5pLXl1ei1iZXJndWRlay1ib2xzYS1hcXNobmkteW9waXNoZGFuLWJvc2gtdG9ydGRp]маълум қилди[/leech].
Трамп бу ҳақда журналистлар билан учрашув давомида маълум қилган, деб хабар берди The Hill нашри.
АҚШ президентининг таъкидлашича, коронавируснинг иккинчи тўлқини юз бериши эҳтимоли юқори. “Бу стандарт. Биз оловни ўчирмоқчимиз. Биз мамлакатни бошқа ёпмоқчи эмасмиз”, деб айтган президент.
Трамп, шунингдек, мамлакат инфекциянинг кейинги авж олишини боса олишига ишончи комиллигини айтган. “Бу чўғланиб турган кўмир ёки олов бўладими, биз уни ўчирамиз, аммо мамлакатимизни ёпмаймиз”, деб таъкидлаб ўтган Трамп.
Апрелда АҚШнинг бир нечта штатлари коронавирус пандемияси шароитида мислсиз қадамларни амалга ошириб, ўз чегараларида назорат пунктлари ўрнатган ва ўз ҳудудларини деярли ёпишган. Мисол учун, Флорида ва Техасда патруллар ушбу штатларда яшамайдиган америкаликлардан ташриф вақтида 14 кунлик карантиндан ўтиш мажбуриятини имзолаш ва улар тўхтамоқчи бўлган жой манзилини беришни талаб қилишган.
Жорий ҳафтада АҚШнинг барча штатлари коронавирус сабабли киритилган барча чекловларни енгиллаштиришга тайёрлик билдирган. Баъзи корхоналарга одамлар иш жойларига қайта олишлари учун ишлаб чиқаришни бошлашга рухсат берилган. Ушбу қарорлар Аризона, Шимолий Каролина, Техасда касалланиш ҳолатлари кўпайганига қарамай қабул қилинган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди