11:01 / 23.05.2020
2 735

АҚШ миллиардерлари бойлиги коронавирус пандемияси даврида 434 млрд долларга ошди

АҚШ миллиардерлари бойлиги коронавирус пандемияси даврида 434 млрд долларга ошди
Фото: EPA
АҚШ миллиардерлари бойлиги коронавирус пандемиясининг сўнгги икки ойи давомида 15 фоизга ошди. Бу ҳақда Americans for Tax Fairness ва Institute for Policy Studies тадқиқот гуруҳлари натижаларида қайд этилган.

Тадқиқотда Forbes маълумотлари асосида 18 мартдан 19 майгача бўлган даврда миллиардерлар бойликларидаги ўзгаришлар ҳисобга олинган. Унга кўра, бу давр мобайнида уларнинг бойлиги умумий ҳисобда 434 миллиард долларга (2,948 триллион доллардан 3,383 триллион долларга) ошган.

Хусусан, Амазон асосчиси Жефф Безос бойлиги 30,6 фоизга ошиб 34,6 миллиард долларга, Microsoft асосчиси Билл Гейтсники 8 миллиард долларга (8,2 фоиз), Facebook асосчиси Марк Цукербергники 25,3 миллиард долларга (46,2 фоиз), Berkshire Hathaway раҳбари Уоррен Баффетт бойлиги 524 миллион долларга (0,8 фоиз), Oracle асосчиси Ларри Эллисоннинг бойлиги эса 7 миллиард долларга (11,9 фоиз) ошган.

АҚШнинг Топ-30 миллиардерлари таркибига кирувчи бойлари орасида фоиз ҳисобида (лекин мутлақ рақамларда эмас) икки ой давомида бойлиги энг кўп ошган Menards асосчиси кичик Жон Менар ва Илон Маск (мос равишда 62,8 фоиз ва 48 фоиз) бўлди.

Бундан ташқари, тадқиқот давомида миллиардерларнинг сони ҳам ошгани аниқланган. Март ойида уларнинг сони 614 нафар бўлган бўлса, май ойига келиб 630 нафарга етган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ миллиардерлари бойлиги коронавирус пандемияси даврида 434 млрд долларга ошди