20:30 / 24.05.2020
2 535

Таиланд Covid-19 вакцинасини синовдан ўтказишни бошлади

Таиланд Covid-19 вакцинасини синовдан ўтказишни бошлади
Фото: РИА Новости
Таиланднинг Чулалонгкорн университети тиббий маркази SARS-CoV-2 коронавирус вакцинасини сичқонларда синаб кўрди ва бу муваффақиятли ўтди, деб хабар бермоқда мамлакатнинг олий таълим, фан, тадқиқот ва инновациялар вазири Сувит Мэсинси.

Ушбу лойиҳа нафақат таиландликлар учун, балки инсоният учундир... Биз вакцинани ишлаб чиқиб, дунё ҳамжамиятининг муаммоларини ҳал қилишда иштирок этишимиз керак”, — деди вазир.

Ушбу вакцина келаси ҳафтада маймунларда синовдан ўтказилади ва кейин кўнгиллиларда синаб кўрилиши мумкин.

Ҳозирда АҚШ ва Канадада Таиланд вакцинасини оммавий ишлаб чиқариш технологияси яратилмоқда. Агар синов муваффақиятли ўтса, йил охирида вакцина оммавий ишлаб чиқарилади“ дея қўшимча қилган вазир.

Айни дамда Таиландда 3040 киши коронавирусга чалинган бўлиб, уларнинг 2916 нафари соғайган, 56 киши касалликдан вафот этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Таиланд Covid-19 вакцинасини синовдан ўтказишни бошлади