20:43 / 25.05.2020
4 055

Қирғиз-тожик чегарасида қуролли тўқнашув содир бўлди

Қирғиз-тожик чегарасида қуролли тўқнашув содир бўлди
Фото: пресс-служба ГПС Киргизии
РИА Новости” хабар беришига кўра, 24 май куни Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида яна икки давлат ҳарбийлари ўртасида тўқнашув содир бўлган. Икки мамлакатнинг чегара қўшинларининг идоралари ушбу ҳолат юзасидан музокаралар олиб бормоқда.

Қирғизистонлик чегарачилар берган ахборотга кўра, Ворух анклави аҳолиси Боткент вилояти Боткент тумани Мўйноқ қишлоғи ҳудудида чорва молларини боқишга уринган. Қирғизистон чегара хизмати бунга қаршилик қилган, оқибатда тожик томонида номаълум шахс ўт очган.

Тожик чегарачиларининг таъкидлашича, 24 май куни эрталаб қирғиз чўпонлари Тожикистон ҳудудига ўтиб, Пули Офтобрўё қишлоғи аҳолиси билан жанжаллашган.

Сўнгра маҳаллий вақт билан 11:40 атрофида Қирғизистон ҳамда Тожикистон чегарачилари ўртасида қисқа муддатли отишма содир бўлган. Тўқнашувда Қирғизистон томонидан ҳеч кимга талафот етмаган. Тожикистонлик чегарачилардан бири оёғидан жароҳатланган. Ҳозирда икки давлат чегарачилари ўртасида келишмовчилик кузатилган ҳудуддаги вазият “нисбатан барқарор”.

Қирғиз-тожик чегарасида низолар, отишмалар тез-тез содир бўлиб туради, сабаби икки давлат ўз чегара ҳудудларини белгилашни келиша олмаган, жумладан, муаммоли Ворух қишлоғи борасида ҳам муросага келинмаган. Белгилаб олинмаган ҳудудларда ер, сув, чегарани ноқонуний кесиб ўтиш ва этник тўқнашувлар кузатилади. Низолар вақтида тош билан бир-бирига ҳужум қилиш баъзан эса ўқотар қуроллардан фойдаланиб отишмалар содир этиш ҳолатлари кузатилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғиз-тожик чегарасида қуролли тўқнашув содир бўлди