16:13 / 26.05.2020
2 166

Карантин чоралари одамларнинг кундалик одатларига қандай таъсир кўрсатмоқда?

Карантин чоралари одамларнинг кундалик одатларига қандай таъсир кўрсатмоқда?
Фото: Getty Images
Карантин, ижтимоий масофа сақлаш, уйдан ишлаш, супермаркетга ниқобда бориш, байрамларни Zoom орқали нишонлаш — буларнинг барчаси бизнинг одатий кун тартибимизни бутунлай бузиб юборди, бу эса ҳар бир мамлакат ва жамиятда юз берадиган катта ўзгаришларнинг фақат бошланиши холос.

BBC нашри социолог олимларнинг мулоҳазалари ва пандемиянинг кундалик ҳаётимизга қандай таъсир ўтказиши ҳақидаги дастлабки изланишлар натижаларини эълон қилди.

Локдауннинг беш босқичи
Австралия психологлари ассоциацияси раҳбари Мария Коллинз ўз мақоласида карантинда ёки ўз-ўзини яккалаш шароитидаги одамлар бошидан кечирадиган бешта асосий босқични санаб ўтди. Бу шкала 1969 йилда Доктор Элизабет Кюблер-Росс томонидан жорий қилинган қайғуни қабул қилишнинг анъанавий босқичларидан — «ишончсизлик (рад қилиш), ғазабланиш, тортишиш, тушкунлик, тан бериш»дан бир оз фарқ қилади.

Унинг фикрича, коронавирусдан изоляцияланиш босқичлари қуйидагича кўринади: «ишончсизлик (рад этиш), ғазаб, қайғу, кўникиш ва умид».

Коллинзнинг сўзларига кўра, кўпчилик март ойи ўрталари ва ойнинг иккинчи ярмида бошдан кечирган биринчи босқичда одамлар ўзларига ҳатто кўринмайдиган сабабга кўра ўз одатларини тубдан ўзгартириш ва ҳаётларини чеклаш зарурлигини рад этишди.

Одатий турмуш тарзи аллақачон барбод бўлган ва инсоннинг қўлидан мутлақо ҳеч нарса келмайдиган бир вақтда ишончсизлик ғазабга айланади. Умуман олганда, ўз хоҳиши билан ёки ташқаридан изоляцияланган одамлар бу босқични ҳам бошдан кечириб бўлишди.

Кимсасиз кўчалар кўриниши - локдауннинг оғир психологик таъсирларидан биридир / Getty Images
Учинчи босқич – қайғуни – деразадан (одатда жуда гавжум бўладиган) бўш кўчага қараган, номаълум муддатга ёпилган дўконлар қатори ёнидан ўтаётган, ижтимоий тармоқларда ўша вақтгача абстракт тушунча бўлган коронавирус кимнингдир яқинини ҳаётдан олиб кетганини кўрган ҳар қандай одам ҳис қилади.

Мери Коллинз шкаласи бўйича, ҳозир аксариятимиз кўникиш босқичидамиз. Янги кундалик ҳаракатлар одатийга айланди. «Биз янги воқеликни – бу уй шароитида ишлашми ёки болаларнинг масофадан таълим олишими – қабул қиладиган даражага етиб келдик. Ёки ишсиз қолишнинг барча қийинчиликларини бошдан кечириб, эндиликда ҳукумат ёрдамини кутяпмиз», деб ёзади у.

Бешинчи босқич яъни некбинлик эса карантин чораларининг енгиллашиши билан бошланади. «Кўникиш босқичида асаб тизими барқарорлашади, сўнгра танада адреналин ишлаб чиқарила бошлайди, одамлар янада ижодкор ва самаралироқ бўлиб боради, идрок ўткирлашади», деб тушунтиради Коллинз.

Бироқ, локдауннинг тўлиқ олиб ташланишига ҳали анча вақт бор, инқироз оқибатлари эса ўзини йиллар давомида сездиради – бу бизнинг кунлик ҳаракатларимизга таъсир кўрсатди ва муқаррар равишда таъсир кўрсатишда давом этади.

Камбағаллар ва богемалар. Карантинни ким бузмоқда
Социологлар, психологлар, ижтимоий антропологлар ва инсон амалиётини ўрганадиган бошқа олимлар очиқ-ойдин тан олишмоқда: улар кенг кўламли тадқиқотнинг эндигина бошида туришибди. Бундан ташқари, улар ўрганаётган воқеа айни ҳозирги вақтда содир бўлмоқда ва барча мутахассисларнинг ҳам изоляцияда бўлган бошқа инсонлар каби эркинликлари чекланган. Шунинг учун кўплаб саволларга жавоблар ҳали мавжуд эмас, фақат дастлабки кузатувлар мавжуд.

Масалан, барча мамлакатларда карантин чораларига риоя қилмаслик ҳолатлари кузатилмоқда. Полиция бунга огоҳлантириш ва жарималар билан жавоб беряпти. Париждаги Ижтимоий фанлар олий мактабига таклиф қилинган социолог Александр Бикбовнинг таъкидлашича, бу қонунбузарликларни онгли равишда амалга оширадиган икки хил тоифа одамлар бор.

Кўчаларни тўсиб турган ниқобли полициячилар - бу баҳорнинг яна бир рамзидир / Getty Images
«Буржуазияга хос мавзеларда одамлар нафақат маҳсулот сотиб олиш учун уйларидан чиқишади, балки тўпланиб олиб суҳбат қуришяпти. Қизиғи: биз таълим кўрган, маданиятли инсонлардан одатда кўпроқ интизом ва онгли бўлишни кутамиз», дейди Бикбов.

Унинг сўзларига кўра, бу айниқса катта ёшли гуруҳларда сезилди: одамлар ўзларининг кўп йиллик одатларини қайта тиклашмоқда, масалан, одатий круассан сотиб олиш учун нонвойхонага боришади. Мажбурий ижтимоий масофа сақлашни мутлақо зарур деб ҳисоблашмайди.

Социолог буни «мамнуният билан ўлиш эркинлиги» деб атади ва 2015 йилдаги кафе ва ресторанларда содир бўлган терактлардан кейин маълум одамлар гуруҳи ўзини қандай тутганини эслади – ўша вақтда улар ҳаёт учун қанчалик хавф юзага келганига қарамай, ресторанларга боришдан воз кечмаслик учун бутун бошли кампания уюштиришган (француз тилида улар ҳақида «буржуа богемияси» таърифи мавжуд).

«Бу хавфни менсимаслик ва шу каби одамлар ҳаёт услуби ўзгартирилишини буржуа шахсиятига нисбатан таҳдид сифатида қабул қилишади», дейди Бикбов.

Иккинчи гуруҳ – катта шаҳарларнинг бой бўлмаган қисмлари аҳолиси ва улар бошқа сабабларга кўра ғазабланишди. Кўп қаватли уйга қамалиб қолиб, даромадларидан маҳрум бўлишди ва одатий ҳаёт чекланиши чоралари ҳақида шифокорлардан эмас, балки улар билан доимий душманлик ҳолатида бўлган маъмурлар ёки полициядан эшитишди.

Айнан шунинг учун ушбу чоралар мақсадга мувофиқ бўлса ҳам, камбағаллар уларни оддий ҳаётда ҳар доим бирор нимани тақиқлайдиган, калтак билан уриб, қоидабузарликлар учун ҳибсга оладиган одамларга нисбатан норозилик ҳисси сабабли уларга риоя этишни исташмайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Карантин чоралари одамларнинг кундалик одатларига қандай таъсир кўрсатмоқда?