21:23 / 26.05.2020
2 580

Франциялик шифокор коронавирусни даволашда қўлланилаётган гидроксихлорохин хавфсиз эканлигини таъкидлади

Франциялик шифокор коронавирусни даволашда қўлланилаётган гидроксихлорохин хавфсиз эканлигини таъкидлади
Фото: Getty Images
Дидье Раультнинг таъкидлашича, агарда миқдорда қаттиқ адашиладиган бўлса, гидроксихлорохин дарҳақиқат соғлиқ учун хавфли.
Франциялик таниқли микробиолог Дидье Раульт коронавирусга чалинганларни даволашда қўлланилаётган гидроксихлорохин ўлим хавфини ошириши тўғрисидаги тадқиқот хулосасига қўшилмаслигини айтди.

Шифокорнинг твиттерда ёзишича, у гидроксихлорохин ва азитромицин бирикмасидан фойдаланмоқда, натижада унинг Марселдаги тадқиқот клиникасида беморлар ўлими 0,5 фоизни ташкил этмоқда.

"Бу дунёдаги энг паст кўрсаткич. Мен клиникамиздаги 4 мингга яқин беморнинг даволаниш натижаларига эмас, шубҳали "катта маълумот"га (Big Data) ишонишим лозим деб ўйламасангиз керак. Унда даволаш курслари тўғрисидаги маълумотлар чалкашиб кетган, беморларга қанча миқдорда дори берилгани ҳисобга олинмаган", - деб ёзди Раульт..

У Lancet тиббиёт нашрида эълон қилинган тадқиқот натижаларига нисбатан ана шундай фикр билдирди. Тадқиқот муаллифлари юзлаб касалхоналардаги 96 минг беморнинг даволаниши тўғрисидаги маълумотларни ўрганиб чиқиб, гидроксихлорохин коронавирусга чалинганларда ўлим хавфини оширади деган хулосага келганди.

Раульт шунингдек, бундай тадқиқотни ўтказишнинг ўзи нотўғри бўлганлигини, тадқиқот муаллифлари беморларни шахсан кўрмагани, даволаш билан боғлиқ барча жиҳатларни билмасликларини таъкидлади.

Франциялик профессорнинг таъкидлашича, агарда миқдорда қаттиқ адашиладиган бўлса, гидроксихлорохин дарҳақиқат соғлиқ учун хавфли.

"Ўнлаб йиллардан бери ортиқча муаммоларсиз фойдаланиб келаётган дориларимизни йўқ қилиб, бир неча баравар қиммат ва самарасиз янги дорилардан фойдаланишимиз керакми?", - дея савол берди у.

У ўз клиникасидаги даволаш натижалари ҳақида сўзларкан, барча ҳужжатларни текшириш ва коронавирусни даволаш бўйича у танлаган усул иш бераётганига ишонч ҳосил қилиш мумкинлигини билдирди.

Дидье Раульт юқумли касалликлар бўйича дунёдаги таниқли мутахассислардан ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Франциялик шифокор коронавирусни даволашда қўлланилаётган гидроксихлорохин хавфсиз эканлигини таъкидлади