Фото: «U-f.ru»
Боливиянинг Чайянта провинциясида супер қаҳрамонга айланишига ишонган учта ака-ука ўзларини заҳарли ўргимчакка чақтиришди. Бу ҳақда «Daily Star» нашри хабар берди.
8, 10 ва 12 ёшли болакайлар қорақуртни ўзларини чақишга мажбурлашди. Чунки шундан сўнг ўргимчак-одамга айланиб қоламиз деб ўйлашганди. Ушбу супер қаҳрамон ҳақидаги фильм персонажида радиоактив ўргимчак чақиб олгандан сўнг супер қобилиятлар пайдо бўлади.
Ўргимчак чақиши оқибатида болалар кучли мушак оғриғи, спазм, қорин санчиғи, юрак уриши тезлашишидан қийнала бошлаган. Ўғилларининг йиғлаётганини кўрган онаси уларни зудлик билан маҳаллий шифохонага олиб борган. У ерда дори-дармон беришган, бироқ болаларнинг аҳволи яхшиланмаган. Шунда болаларни Льяльягуа шаҳар шифохонасига ўтказишган, лекин у ерда кичкинтойларнинг аҳволи баттар ёмонлашган. Охир-оқибат, болаларни Ла-Пас болалар шифохонасига олиб боришган. Ака-укаларга қорақурт чақишига қарши зардоб беришгандан сўнг улар ўзларини яхши ҳис қила бошлаган. 5 кундан сўнг ака-укалар шифохонадан чиққан.
Мамлакат эпидемиология ва соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Виржилио Пьетро юз берган воқеа ҳақида коронавирусга бағишланган матбуот анжуманида сўзлаб берди. У ота-оналарни эътиборли бўлишга чақирди. Чунки фильмлар болалар учун ҳақиқат бўлиб туюлиши мумкин.
Ушбу ўргимчак бежизга қора бева деб аталмайди. Урғочи қорақурт қўшилгандан сўнг эркагини ўлдириб, еб қўяди. Қора беванинг заҳри шақилдоқ илон заҳридан 15 баравар кучлироқ. Одатда бу ўргимчаклар тажовузкор бўлмайди. Гарчи уларнинг заҳри ҳалокатли бўлса-да, камдан-кам ҳолларда инсоннинг ўлимига сабаб бўлади. Одатда қорақурт ўзини ҳимоя қилиш мақсадида, масалан, кимдир бехосдан устига ўтириб олганда чақади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди