06:00 / 28.05.2020
1 888

Япония сайёҳларни жалб қилиш учун уларга кунига 185 доллардан бермоқчи

Япония сайёҳларни жалб қилиш учун уларга кунига 185 доллардан бермоқчи
Фото: Getty Images
Япония ҳукумати коронавирус пандемияси сабабли жабр кўрган туризм соҳасини тиклаш мақсадида хорижий сайёҳларга кунига 185 долларлик ваучерлар бериш дастурини ишлаб [leech=https://zamin.uz/index.php?do=go&url=aHR0cHM6Ly9rdW4udXovbmV3cy8yMDIwLzA1LzI3L3lhcG9uaXlhLXNheXlvaGxhcm5pLWphbGItcWlsaXNoLXVjaHVuLXVsYXJnYS1rdW5pZ2EtMTg1LWRvbGxhcmRhbi1iZXJtb3FjaGk%3D]чиқди[/leech].

Таъкидланишича, Go To Travel ташаббуси доирасида Японияга йўл оладиган сайёҳларга Кунчиқар мамлакатда ўтказадиган ҳар бир кунлари учун 20 минг иен (185 доллар) миқдорида субсидия берилиши мумкин. Бу ҳақда Kyodo News ахборот агентлиги хабар берди.

Ушбу субсидиялар сайёҳларнинг Японияда харажатларнинг ярмигачасини қоплаши мумкин. Улар дўконлар ва ресторанларда қўллаш мумкин бўлган ваучерлар кўринишида бўлади. Бироқ сайёҳларнинг Японияга бориш харажатлари қопланмайди.

Ташаббус июль охиридан амал қилиши кутилмоқда. Ваучерларни олиш учун тўғридан-тўғри ёки Япониянинг турагентликликлари орқали меҳмонхона бронлаш лозим бўлади.

Пандемия кўплаб давлатлар қаторида Япониянинг туризм соҳасига ҳам жиддий зарар етказди. Коронавирус сабабли мамлакатга 100 дан кўпроқ давлат ва ҳудудлардан фуқароларнинг кириши тақиқлаб қўйилган. Токио Олимпиадаси бекор қилиниши ҳам туристик оқим ўсишига умидларни йўққа чиқарган. Мамлакатда апрелда меҳмонхона бизнеси билан боғланган 31 та компания касодга учраганини эълон қилган ёки бу ҳақида ариза топширишга тайёрланган.

Таъкидланишича, 25 май куни Япония бош вазири Синдзо Абэ пойтахт Токио ва унинг атрофидаги ҳудудларда ҳамда Хоккайдо оролида коронавирус пандемияси сабабли киритилган фавқулодда вазият режимини бекор қилган. Мамлакатнинг қолган қисмида бу май бошидаёқ қилинган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Япония сайёҳларни жалб қилиш учун уларга кунига 185 доллардан бермоқчи