07:30 / 28.05.2020
2 521

Москвада карантин режими 14 июнгача узайтирилди

Москвада карантин режими 14 июнгача узайтирилди
Фото: Владимир Гердо/ТАСС
Москва мэри Сергей Собянин ўзини-ўзи изоляция қилиш, рухсатнома режими ва бошқа чеклов чоралари 14 июнгача узайтирилиши тўғрисидаги фармойишни имзолади.

Ҳужжатда қайд этилишича, спорт, томоша ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланади.
Шу билан бирга, шаҳарда 1 июндан чеклов чораларини юмшатишнинг иккинчи босқичи бошланади.

"1 июндан чеклов чораларини юмшатишнинг иккинчи босқичини бошлаймиз, унинг доирасида савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги кўплаб корхоналар ўз ишини бошлайди, шаҳар аҳолиси эса чекловлар билан бўлса ҳам сайр қилишга чиқа олади", - дейилади Собяниннинг блогида.

Хабар қилинишича, Москвада Зарядье паркидан бошқа барча парклар ва яшил ҳудудлар очилади.

Собяниннинг маълум қилишича, театр, музей, сартарошхона, ресторан ва фитнес-клубларни очишга ҳали эрта.
Охирги маълумотларга кўра, Москвада коронавирусга чалинганлар сони 171,4 мингдан ортиқ бўлиб, 2183 киши вафот этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Москвада карантин режими 14 июнгача узайтирилди