08:55 / 28.05.2020
1 855

Японияга келган хорижлик сайёҳларга пул берилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди

Японияга келган хорижлик сайёҳларга пул берилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди
Фото: Naoki Morita
Аввалроқ ҳукумат июль ойидан бошлаб мамлакат кириб келувчи ҳар бир сайёҳга кунига тахминан 185 доллардан тўлаши мумкинлиги ҳақида хабар тарқалган эди.

Япония Туризм ишлари вазирлиги пандемия даврида мамлакатга келган сайёҳларнинг харажатларини қисман қоплаб бериш режалаштирилаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

«Япония расмийлари хорижлик сайёҳлар харажатларининг ярмини қоплаб бериш имкониятларини ўрганаётгани айтилган қатор ОАВдаги материаллар юзасидан шуни таъкидлашни истардикки, ишлаб чиқилаётган чоралар фақатгина мамлакат резидентларига нисбатан татбиқ этилади. Бу ижтимоий дастур бўлиб, маҳаллий туризмни қўллаб-қувватлашга қаратилган», – дейилади вазирлик сайтидаги билдиришда.

Аввалроқ ҳам япон матбуоти, ҳам жаҳон ОАВда тарқалган хабарларда Япония ҳукумати туризмни тиклаш мақсадида июль ойидан бошлаб сайёҳларга кунига 20 минг иенадан (185 доллар атрофида) тўлаб бериши мумкинлиги айтилганди.

Эслатиб ўтамиз, бутун Япония ҳудудида эълон қилинган фавқулодда ҳолат режими 25 май куни тугатилди. Ҳозирда Covid-19 аниқланган беморлар сони кунига ўртача 20-80 нафарга кўпаймоқда.

Мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 16,6 минг кишини ташкил этмоқда, шундан 846 бемор вафот этган, 13,8 минг киши тузалган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Японияга келган хорижлик сайёҳларга пул берилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди