15:12 / 28.05.2020
2 287

Россияда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 380 минг кишига яқинлашди

Россияда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 380 минг кишига яқинлашди
Россияда сўнгги суткада коронавирусга чалиниш бўйича 8 371 та ҳолат қайд этилди. Бир кун аввал касалланганлар сони 8 338 кишига ошганди.

Коронавирусга қарши кураш бўйича тезкор штаб маълумотларига кўра, мамлакатда эпидемия бошланганидан буён 379 051 киши коронавирусга чалинган.

Касалланганларнинг 8 785 нафари тузалиб, уларнинг умумий сони 150 993 нафарга етган.

Шунингдек, сутка давомида беморларнинг 174 нафари, умумий ҳисобда эса 4 142 нафари вирус қурбони бўлган. 27 май куни 161 киши, 26 май куни 174 киши, 25 май куни 92 киши коронавирусдан вафот этганди.

Мамлакатда коронавирусни аниқлаш бўйича 9,7 миллиондан ортиқ тест ўтказилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 380 минг кишига яқинлашди