06:00 / 29.05.2020
3 289

Тожикистонда коронавирусга чалинганлар сони 3500 кишидан ошди

Тожикистонда коронавирусга чалинганлар сони 3500 кишидан ошди
Фото: «РИА Новости»
Тожикистонда коронавирусга чалинган беморлар сони 28 май куни 3563 кишига етди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Маълум қилинишича, 28 май куни касалланганлар сони 139 кишига кўпайиб, 3563 кишига етган.
Ўтган бир суткада мамлакатда 99 киши касалликдан тузалган, тузалганларнинг умумий сони эса 1674 нафарга етган. Касаллик оқибатида 47 нафар бемор вафот этган.

Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда 2322 киши шифокорлар назорати остида турибди.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистонда коронавирус дастлаб 30 апрель куни аниқланганди. Деярли бир ой ичида мазкур мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 3500 кишидан ошди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тожикистонда коронавирусга чалинганлар сони 3500 кишидан ошди