12:09 / 29.05.2020
4 542

«Гилам-самолёт» интернет фойдаланувчиларини ҳайратга солди (видео)

«Гилам-самолёт» интернет фойдаланувчиларини ҳайратга солди (видео)
Twitter’да эълон қилинган «гилам-самолёт» видеоси интернет фойдаланувчиларини ҳайратга солди, деб ёзади «Korrespondent.net».

Видеода одамлар ортилган юк машинасининг тоғ йўли бўйлаб юқорига кўтарилаётгани акс этган. Пост муаллифи Ҳимолайда жамоат транспорти шундай кўринишга эга эканлигини ёзган.

Суратга олиш ракурси туфайли видеога фақат одамлар ва автонинг кузови тушган. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири видеода «гилам-самолёт»ни кўрганини ёзган.

Бошқа фойдаланувчилар ҳам уни қўллаб-қувватлаб, ўзларининг роликда эртакнамо гиламни кўрганини ёзган.

Аксарият интернет фойдаланувчилари бундай йўлдан ҳаракатланишга қўрқишини ёзиб қолдирган. Уч кун ичида видео қарийб 14 миллион марта томоша қилинган, унга 112 мингтадан кўпроқ лайк босилган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Гилам-самолёт» интернет фойдаланувчиларини ҳайратга солди (видео)