Америкалик олим Майкл Грегер дунёга янги «даҳшатли» вирус — жонивордан инсонга юқувчи зоонозалар хавф солаётганини айтди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.
Грегернинг сўзларига кўра, H5N1 вирусининг янги ташувчиси оддий товуқ ҳисобланади. Товуқлар ностерил фабрика шароитларида ва химикатлар ёрдамида етиштирилаётгани сабабли инсон организми вирусга чалинувчан бўлиб бормоқда. Олимнинг айтишича, кўршапалаклар COVID-19 ташувчиси бўлган, бу вирус инсонга Осиё мамлакатларида гўшти тансиқ таом ҳисобланувчи тангали чумолихўрдан юққан.
Грегер товуқларни улкан фабрикаларда эмас, балки уй шароитида ва янги эпидемияга йўл қўймаслик учун оз миқдорда етиштириш кераклигини таъкидлади.
Юқумли касалликлар бўйича эксперт профессор Майкл Остерхольмнинг айтишича, «тухумдан чиққан ҳар битта жўжа вирус учун янги инкубатордир, шунинг учун Хитойдаги барча товуқларни йўқ қилиш керак».
Қайд этилишича, сил ва қизамиқ эчкилардан, чечак туялардан, кўкйўтал чўчқалардан, қорин тифи товуқлардан келиб чиққан. Бундай зоонозалар инсонга касал жониворнинг гўшти орқали юқади. Бу вируслар хавфсиз бўлади, аммо улар мутациялашиши ва инсон иммун тизимини заифлаштириб, ўлимга олиб келиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди