
Маълумки, бир неча кундан буён АҚШда фуқароларнинг норозилик намойишлари давом этмоқда. Бу норозилик хатти-ҳаракатларига 25 май куни Миннесота штатининг Миннеаполис шаҳрида полициячининг қора танли шахс устидан самосуд амалга оширгани ва унга зўравонлик ишлатиб кутилмаганда ўлдириб қўйгани сабаб бўлган.
Халқ намойишга чиқиб, полициячиларнинг авомашиналарини синдириб, ёқа бошлашди. Бу тартиббузарликлар жамият тинчини бузиб, раҳбар органларни ҳавотирга солиб қўйди. Шу сабабли ушбу шаҳарларда комендантлик соати жорий этилганди. Булар ҳақида аввалги мақолаларда батафсил ёритганмиз.

Бугун америкалик полициячилар ўз ҳамкасбларининг қилган қотиллиги учун халқ олдида тиз чўкиб, кечирим сўрамоқда. Ушбу расмларда бу жараёндан лавҳалар акс этган.

Халқ тўфондир, халқ кучдир, аммо унинг кўнгли жуда бўш... "Бўлди, бас қилинг, менга ҳаво етмаяпти!" деб нола қилган англо-америкалик фуқаро эса йиртқич полициячининг тошдай зил поябзали остида ўлиб кетди. Афсус, у энди қайтмайди...
— Shukhrat (@bankir2102) June 1, 2020«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар