date
views 2 885

Хитойда фирма ходимлари савдо режасини бажара олмагани учун тирик қуртларни ейишга мажбурланди (видео)

Хитойда фирма ходимлари савдо режасини бажара олмагани учун тирик қуртларни ейишга мажбурланди (видео)
Фото: Daily Mail
Хитойнинг Гуйчжоу провинцияси Бицзе округида жойлашган интерьер дизайни фирмаси ходимлари компания савдо режасини бажара олмагани учун тирик қуртларни ейишга мажбурланди, деб ёзади Daily Mail.

Қурт ейишни истамаган ходимлар эса 500 юань жарима тўлаши керак эди.

Ушбу жазо акс этган видеони фирма ходимларидан бири журналистларга юборган. Унинг айтишича, бундай жазолаш усули ходимларга янгилик бўлмаган, чунки меҳнат шартномасида ушбу пункт кўрсатилган эди.

Видеода аёл ходим қўлидаги салфеткада қуртни ушлаб турганини кўриш мумкин. Яна бир аёл ниманидир ютиб, тезда сув ичиб юборади.
Қуртни ейишни истамаганлар 500 юань жарима тўлаши ёки ҳаммага нонушта олиб бериши керак эди. Бироқ ушбу жазо турларини кўпчиликнинг чўнтаги кўтармасди.

Ушбу видео ОАВда эълон қилингач маҳаллий полиция ҳолат юзасидан текширув бошлаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда фирма ходимлари савдо режасини бажара олмагани учун тирик қуртларни ейишга мажбурланди (видео)