20:15 / 03.06.2020
3 660

Сайёрадаги энг тоза ҳавога эга ҳудуд аниқланди

Сайёрадаги энг тоза ҳавога эга ҳудуд аниқланди
Фото: iStock
АҚШнинг Колорадо штати университети олимлари автсралиялик ҳамкасблари билан биргаликда сайёрадаги энг тоза ҳавога эга ҳудудни аниқлашди. Уларнинг таъкидлашича, Антарктида яқинидаги сувларда энг тоза ҳаводан баҳраманд бўлиш мумкин.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, айнан шу ҳудудда инсон фаолиятининг қитъалардан тарқалувчи аэрозол ифлосланиш ва чанг кўринишидаги излари деярли мавжуд эмас.

Тадқиқотчилар Тасмания соҳилларидан Антарктида томон сузиш вақтида ҳаво намуналарини олиб боришган ва атмосферанинг қуйи қатламини улардаги бактериялар бўйича ўрганишган. Шу тариқа микроорганизмларнинг қитъалардан ўтиши жараёни ўрганилган.

Мутахассислар Антарктика сувлари бошқа кенгликлар таъсиридан етарлича холи ҳудуд экани ҳақидаги хулосага келишган. Олимлар бу ҳудудни антропоген таъсирдан холи ҳудуд деб топишган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сайёрадаги энг тоза ҳавога эга ҳудуд аниқланди