21:23 / 03.06.2020
2 305

ЖССТ Россияни ғалаба паради ўтказишда ҳушёр бўлишга чақирди

ЖССТ Россияни ғалаба паради ўтказишда ҳушёр бўлишга чақирди
Фото: ТАСС
Ғалаба куни муносабати билан ўтказиладиган парадда минглаб аскарлар иштирок этишидан ташқари, уни томоша қилиш учун Қизил майдонга юз минглаб кишилар тўпланади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Россияни ҳарбий парад ва конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум ўтказишда ташкилотнинг коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш бўйича тавсияларига риоя қилишга чақирди.

Оммавий тадбирлар ўтказишда масофа сақлаш ва гигиена қоидаларига амал қилиниши лозим, деди ЖССТнинг Россиядаги вакили Мелита Вуйнович.

Россияда ҳар куни коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 8 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилмоқда. Шунга қарамай, Россия президентт Владимир Путин 9 майда бекор қилинган ғалаба парадини 24 июнда ўтказилишини эълон қилди. Ғалаба куни муносабати билан ўтказиладиган парадда минглаб аскарлар иштирок этишидан ташқари, уни томоша қилиш учун Қизил майдонга юз минглаб кишилар тўпланади.

Путин шунингдек, 1 июлни Россия конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум куни деб белгилади.

Россияда 3 июнь куни 8536 кишида коронавирус аниқланди ва жами касаллик юқтирганлар сони 432 277 тага етди. Бундан 195 957 киши соғайган, 5215 киши вафот этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ЖССТ Россияни ғалаба паради ўтказишда ҳушёр бўлишга чақирди