07:30 / 04.06.2020
3 087

Ҳиндистон парламентида мамлакат номини ўзгартириш муҳокама қилинмоқда

Ҳиндистон парламентида мамлакат номини ўзгартириш муҳокама қилинмоқда
Ҳиндистоннинг қайта номланиши 2 июн, сешанба куни мамлакат Олий судида алоҳида муҳокама қилинди. "Бхарат" деб номланган республиканинг тарафдорлари Конституциядан "Индия" сўзининг олиб ташланишини талаб қилмоқдалар.

India Today хабарига кўра, мамлакатнинг номи масаласи 1940 йилларнинг охирида, Ҳиндистон Британия бошқарувидан мустақилликка эришган пайтда қизғин муҳокама қилинган. Ҳиндистон номи билан кўпчилик мустамлака ўтмишининг меросини кўрдилар. Аммо қизғин баҳс-мунозаралардан сўнг мамлакатнинг иккита номи Конституwияга киритилди: Ҳиндистон ва Бҳарат.

Даъвогар Деҳли шаҳрида истиқомат қилувчи Нам, мамлакатнинг номини белгилаб берадиган ва унинг ҳудудини белгилайдиган Конституциянинг 1-моддасига ўзгартириш киритишни талаб қилди.

Конституциянинг 1-моддасига биноан Ҳиндистон, яъни Бхарат - бу штатлар иттифоқидир. Шикоятчи "Индия" номи "қулликнинг рамзи" эканлигини айтади. Шу билан бирга, у "Бҳарат" ёки "Ҳиндустан" мамлакатнинг ягона номи сифатида тан олишни истайди.

Унинг петициясида айтилишича, "инглизча номнинг олиб ташланиши, бу рамзий кўринишга эга бўлса ҳам, бизнинг миллатимиз, айниқса келажак авлодлар учун ғурур туйғусини уйғотади. Аслида, "Индия" сўзини "Бҳарат" сўзи билан алмаштириш ота-боболаримизнинг озодлик учун курашганини тасдиқлайди ".

Сўнгги ўн йилларда Ҳиндистонда кўплаб шаҳар ва штатлар номи ўзгартирилди. Шундай қилиб, Бомбей узоқ вақтдан бери Мумбай, Мадрас - Ченнай, Калкутта - Колката шаҳрига айланди.

Ҳиндистондан ташқарида ҳам мамлакат номини ўзгартиришга уринишлар учраб туради.

Масалан, ўтган йилнинг феврал ойида Филиппин Президенти Дутерте мамлакатни қайта номлаш ва унга "Маҳарлия" деб ном бериш мумкинлигини айтди. Орол республикаси ҳанузгача Испания қироли Филипп II шарафига номланган.

Ўтган йили собиқ Югославия Македония Республикаси расмий равишда "Шимолий Македония Республикаси" деб номланди ва Юнонистон билан узоқ тортишувга чек қўйди. Чунки қўшни мамлакатнинг бир вилояти худди шу номда аталган эди.

2018 йилда Африка қитъасининг харитасида ҳам ўзгаришлар рўй берди: миллий ўзига хосликни мустаҳкамлаш ва қисман Швейцария ва Свазилендларнинг инглизча айтилишидаги чалкашликларни олдини олиш учун Свазиленд Эсватини Қироллиги деб номланди.

1989 йилда Бирма Мянма деб номланди ва бундан олдинроқ, 1984 йилда Юқори Волта - Буркина-Фасога (бу "ҳалол одамларнинг ватани" деган маънони англатади) айлантирилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистон парламентида мамлакат номини ўзгартириш муҳокама қилинмоқда