10:07 / 04.06.2020
2 586

Европа иттифоқининг 4 та давлати коронавирусдан вакцина ишлаб чиқилишини тезлатиш учун альянс ташкил этди

Европа иттифоқининг 4 та давлати коронавирусдан вакцина ишлаб чиқилишини тезлатиш учун альянс ташкил этди
Германия, Франция, Италия ва Нидерландия Европа иттифоқи ҳудудида коронавирусдан вакцинани ишлаб чиқишни тезлаштириш учун бирлашди.

Европа иттифоқининг энг йирик иқтисодиётга эга ушбу 4 давлати шу мақсадда альянс ташкил этди. Нидерландия соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, улар “вакцина ишлаб чиқилишини тезлатиш мақсадида турли истиқболли ташаббусларни биргаликда кўриб чиқмоқда ва фармацевтик компаниялар билан музокаралар олиб бормоқда”.

Инклюзив вакцина учун альянс”нинг мақсади Европа ҳудудида имкони бор жойда вакцинани ишлаб чиқариш имкониятини таъминлашдан иборат. Германия, Франция, Италия ва Нидерландия муваффақиятли натижа учун биргаликдаги стратегия ва сармоялар кераклигига ишонч билдирмоқда”, дейилган баёнотда.

Унда таъкидланишича, альянс Европа иттифоқи ва бошқа давлатлар, айниқса Африканинг ночор давлатларини етарли миқдорда вакцина билан таъминлаш учун вакциналар ишлаб чиқариш соҳасидаги истиқболли ташаббусларни кўриб чиқмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ҳозирда дунёда коронавирусдан 130 тадан кўпроқ вакцина устида иш олиб борилмоқда. Улардан камида 10 таси клиник синовлардан ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Европа иттифоқининг 4 та давлати коронавирусдан вакцина ишлаб чиқилишини тезлатиш учун альянс ташкил этди